Саволлар ва жавоблар
БУ ПЛАТФОРМАДА БИР КУНДА НЕЧА МАРОТАБА БАҲО БЕРИШИМ МУМКИН?Битта фойдаланувчига кунига бир маротаба баҳолашга рухсат этилади.
ПЛАТФОРМА МАЪМУРИЯТИГА ҚАНДАЙ МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУМКИН?Платформа маъмурияти билан боғланиш учун m.babadjanov@cerr.uz электрон почта манзилига ёзишингиз мумкин.
МАЗКУР ПЛАТФОРМА ОРҚАЛИ ҚЎЙИЛГАН БАҲО ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛАДИ?Сиз берган баҳо баҳоланаётган давлат органининг умумий рейтингига таъсир қилади. Давлат идорасига берилган баҳолар қанчалик кўп бўлса, уни баҳолаш натижалари шунчалик объектив бўлади. Фойдаланувчилар томонидан берилаётган баҳолар платформада онлайн тарзда акс этади. Исталган шахс маълум бир давлат органи рейтингини кузатиши мумкин. Бу эса мазкур платформа учун жамоатчилик назоратининг самарали воситаси бўлиб шаклланишига хизмат қилади. Рейтингнинг пасайиши - баҳоланётган давлат идораси ходимлари ва раҳбарияти учун салбий огоҳлантириш бўлиб ҳисобланади. Ўз навбатида, рейтинги пасаётган давлат идоралари мазкур идорадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун тегишли чораларни кўриши керак бўлади.